
Каттақўрғон давлат педагогика институтида талаба-ёшларнинг бўсҳ вақтини мазмунли ташкил этиш, жисмоний фаоллигини ошириш ҳамда оммавий спортни ривожлантириш мақсадида “Универсиада” спорт мусобақаларининг институт босқичи доирасида шахмат ва шашка мусобақалари ўтказилди.
Шахмат бўйиcҳа ўғил болалар ўртасида Аниқ ва табиий фанлар факултети талабаси Озодбек Назаров 1-ўринни, Педагогика факултети талабаси Беҳруз Мардонов 2-ўринни, Филология ва ижтимоий фанлар факултети талабаси Шерзодбек Қудратов 3-ўринни эгаллади.
Қизлар ўртасида Филология ва ижтимоий фанлар факултети талабаси Нафиса Хусанова 1-ўринни, Педагогика факултети талабаси Камола Баратова 2-ўринни, Филология ва ижтимоий фанлар факултети талабаси Бахтинисо Абдувалиева 3-ўринни эгаллади.
Шашка бўйича ўғил болалар Педагогика факултети талабалари Асилбек Абдулаҳадов 1-ўринни, Ахмеджон Чўянов 2-ўринни, Филология ва ижтимоий фанлар факултети талабаси Муҳаммадали Ортиқов 3-ўринни эгаллади.
Қизлар ўртасида Аниқ ва табиий фанлар факултети талабаси Зилола Умарова 1-ўринни, Филология ва ижтимоий фанлар факултети талабалари Ситора Қиличова 2-ўринни ҳамда Ситора Ўринова 3-ўринни эгаллади.
Мусобақалар якунида ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Барча иштирокчиларни табриклаймиз ҳамда “Универсиада” мусобақаларининг кейинги босқичларида муваффақият тилаймиз!