
Аниқ ва табиий фанлар факултети талабалари Самарқанд шаҳридаги Мирзо Улуғбек расадхонасига ташриф буюришди.
Ташриф давомида улар расадхона тарихи, Мирзо Улуғбекнинг илм-фан ривожига қўшган ҳиссаси ҳамда астрономик кашфиётлар билан танишдилар. Шунингдек, шаҳардаги тарихий обидаларни зиёрат қилиб, миллий меросимизга оид билимларини бойитдилар.