
Институтимиз ўқитувчилари Малая университети билан ҳамкорликда вебинар дарси ўтказди
Каттақўрғон давлат педагогика институти Хорижий тиллар кафедраси ўқитувчилари Шахноза Бердикулова ва Зарина Муртозаева ҳозирда Малайзия давлатининг Малая университетида малака ошириш курсларида иштирок этмоқда.
Малака ошириш доирасида Малая университети ва Каттақўрғон давлат педагогика институти ҳамкорлигида вебинар дарси ташкил этилди. Тадбирда институтнинг Хорижий тиллар кафедраси ўқитувчилари ва талабалари фаол иштирок этди.
Вебинар давомида малака ошираётган ўқитувчилар томонидан замонавий таълим методлари ва хорижий тилларни ўқитишнинг илғор тажрибалари бўйича маълумотлар берилди.
Институт раҳбарияти ва кафедра жамоаси ушбу ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва халқаро тажрибани ўқув жараёнига интегратсия қилиш борасида келгусида ҳам фаол иш олиб боришни режалаштирмоқда.
Каттақўрғон давлат педагогика институти Матбуот хизмати








