
МИРЖАЛОЛ ҚУДРАТОВ ХИТОЙДАГИ ХАЛҚАРО КАСБИЙ РИВОЖЛАНИШ ТАДБИРИДА ИШТИРОК ЭТМОҚДА
03.11.2025 соат 12:50СеминарларMatbuot51
Хитой Халқ Республикасининг Нанкин политехника институтида “Central Асиан Оутстандинг Local Талентс Чинесе Vocational Скиллс Advanced Програм” номли халқаро тадбир ўтказилмоқда.
Мазкур нуфузли тадбирда Каттақўрғон давлат педагогика институти Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Миржалол Қудратов иштирок этмоқда.
Ушбу тадбир Марказий Осиё мамлакатларидан ташриф буюрган иқтидорли мутахассисларнинг касбий салоҳиятини ошириш, Хитой ва минтақа олий таълим муассасалари ўртасидаги илмий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, шунингдек, илғор тажрибаларни алмашиш мақсадида ташкил этилган.








