Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
“Келажак соати” рукни доирасида “Хавфсиз ҳаёт” мавзусида маърифий дарслар ўтказилди

“Келажак соати” рукни доирасида “Хавфсиз ҳаёт” мавзусида маърифий дарслар ўтказилди

03.11.2025 соат 15:24УчрашувларMatbuot1021 дақиқада ўқилади

Каттақўрғон давлат педагогика институтида “Келажак соати” рукни доирасида “Хавфсиз ҳаёт” мавзусида маърифий дарслар ташкил этилди. Дарсларда талабалар шахсий хавфсизлик тушунчасини тўғри англаш ва уни мустаҳкамлаш, шунингдек ҳимоя қилиш кўникмаларини шакллантиришга ўргатилди.
Дарс давомида хавфларнинг турлари, уларнинг юзага келиш сабаблари ва салбий оқибатлари, шунингдек, хавфсизликни таъминлаш йўллари муҳокама қилинди. Реал ҳаётий вазиятлар, кейс-топшириқлар ва ролли ўйинлар орқали талабалар турли ижтимоий, ўқиш ва шахсий муносабатларда ўз ҳуқуқлари ва ҳис-туйғуларини ҳимоя қилишни ўрганадилар.
Машғулот интерактив усулларда ўтказилиб, талабалар мустақил фикрлаш, мантиқий таҳлил, эмпатия ва соғлом мулоқот кўникмаларини ривожлантириш имконига эга бўлдилар.

Қўшимча расмлар8

Улашиш: