
Талабаларнинг ижарада яшаш шароитлари ўрганилди
Каттақўрғон давлат педагогика институти йўналиш тюторлари ҳамда институт психологи Г.Инатуллаева томонидан талабаларнинг ижарада яшаш шароитлари ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида талабаларнинг ижарага олинган хонадонлари куз ва қиш мавсумига қай даражада тайёр экани аниқлаш мақсадида тюторлар томонидан талабалар билан шахсий суҳбатлар ўтказилди, уй эгалари билан учрашувлар ташкил этилди ҳамда хонадонлар бевосита кўздан кечирилди.
Иситиш тизими: Ўрганилган хонадонларнинг аксариятида иситиш тизими яхши ҳолатда экани, куз-қиш мавсумига тайёрлиги маълум бўлди. Айрим хонадонларда эса иситиш билан боғлиқ қисман муаммолар (масалан, етарли даражада иситилмаслиги ёки ускуналарнинг эскилиги) кузатилди. Ушбу ҳолатлар бўйича уй эгалари ва талабалар билан тегишли тушунтириш ишлари олиб борилди ҳамда тавсиялар берилди.
Санитар ҳолат: Хонадонларнинг умумий тозалиги қониқарли даражада экани қайд этилди. Шу билан бирга, айрим жойларда санитария талабларига тўлиқ риоя қилинмагани аниқланди. Бу борада талабаларга гигиена қоидаларига қатъий амал қилиш бўйича тушунтиришлар берилди.
Таълим олиш шароитлари: Талабаларнинг дарс тайёрлаши учун зарур шароитлар – етарли ёритиш, стол ва стул каби жиҳозлар мавжуд экани маълум бўлди.
Шунингдек, талабалар орасида куз-қиш мавсумига хос бўлган шамоллаш, грипп каби касалликларнинг олдини олиш бўйича профилактик огоҳлантиришлар ҳам ўтказилди.









