
YOSH РАССОМЛАР ИЖОДИДА КАТТАҚЎРҒОННИНГ NON VA ШИРИНЛИКЛАРИ AKS ETDI
Каттақўрғон шаҳар ҳокими ташаббуси билан Каттақўрғон нон ва ширинликлари мавзусида расмлар танлови ташкил этилди. Танловда ёш рассомлар ўз ижодий ишлари орқали Каттақўрғон шаҳрининг ўзига хос нон ва ширинликларини бадиий талқинда ифодаладилар.
Тадбирда Каттақўрғон давлат педагогика институти профессор-ўқитувчилари иштирок этиб, ўқувчилар билан самимий суҳбатлашдилар ҳамда ғолибларни тақдирлаш маросимида қатнашдилар.
Натижаларга кўра, энг яхши деб топилган ижодкор ўқувчилар қуйидагича тақдирландилар:
1-ўрин – 14-мактаб ўқувчиси Бобур Мамадалиэв
2-ўрин – 2-мактаб ўқувчиси Аъзамжон Равшанов
3-ўрин – 6-мактаб ўқувчиси Самир Саттаров
Мазкур танлов ёшларнинг ижодий салоҳиятини намоён этиш, миллий қадриятларимизни эъзозлаш ҳамда Каттақўрғон шаҳрининг бетакрор анъаналарини тарғиб этишга хизмат қилди.








