БАҒРИКЕНГЛИК VA ТОТУВЛИК – БИЗНИНГ УМУМИЙ УЙИМИЗ
Миллатлараро тотувлик ва бирдамликни мустаҳкамлаш, ёшлар онгида бағрикенглик ва ўзаро ҳурмат қадриятларини тарғиб этиш мақсадида Каттақўрғон давлат педагогика институтида талабалар иштирокида “Бизнинг умумий уйимиз” мавзусида тадбир ташкил этилди.
Мазкур тадбирда Каттақўрғон шаҳар Оқила аёллар кенгаши етакчиси Назокат Икрамовна ҳамда Аниқ ва табиий фанлар факултети хотин-қизлар масалалари бўйича декан маслаҳатчиси Райхона Нуркосимова маъруза қилдилар.
Учрашув давомида миллатлараро тотувлик, оила ва жамиятда бирдамликни таъминлаш, ёшларни дўстлик ва ҳамжиҳатлик руҳида тарбиялашнинг аҳамияти юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Тадбир иштирокчилари мамлакатимизда яратилаётган тинчлик, тотувлик ва бағрикенглик муҳитининг мустаҳкамланишида ҳар бир фуқаронинг масъулияти алоҳида таъкидланди.









