Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
ПЕДАГОГИКА ФАКУЛТЕТИ РАҲБАРИЯТИ ТАЛАБАЛАР TURAR ЖОЙЛАРИДА МОНИТОРИНГ ЎТКАЗДИ

ПЕДАГОГИКА ФАКУЛТЕТИ РАҲБАРИЯТИ ТАЛАБАЛАР TURAR ЖОЙЛАРИДА МОНИТОРИНГ ЎТКАЗДИ

06.11.2025 соат 11:39СеминарларMatbuot351 дақиқада ўқилади

Каттақўрғон давлат педагогика институти Педагогика факултети раҳбарияти томонидан талабалар турар жойларида ўрганиш ишлари амалга оширилди.
Ўрганиш жараёнда факултет декани А.И.Саидов, ёшлар билан ишлаш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари М.А.Холмуродов, шунингдек кафедра мудирлари Т.Эшқувватов ҳамда С.Игамовлар 1-сон ва 2-сон Талабалар турар жойларида бўлишди.
Улар талабаларнинг яшаш шароитлари, мавжуд муаммолари, турар жойларда яратилган имкониятлар, китоб ўқиш ва спорт билан шуғулланишлари, шунингдек куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганишди.
Ўрганиш жараёнида талабалар учун яратилган шарт-шароитлар, иситиш тизими, санитария-гигиена ҳолати, хавфсизлик қоидаларига риоя этилиши ҳамда ТТЖларда тартиб-интизом масалалари атрофлича кўздан кечирилди. Раҳбарият томонидан тегишли тавсиялар берилди ва талабалар учун янада қулай шарт-шароит яратиш бўйича топшириқлар белгилаб олинди.

Қўшимча расмлар5

Улашиш: