
“Талабалар театр студияси” танловининг факултетлар босқичи бўлиб ўтди
08.11.2025 соат 16:32Давра суҳбатлариMatbuot56
“Талабалар театр студияси” танловининг факултетлар босқичи бўлиб ўтди. Мазкур танловнинг асосий мақсади истеъдодли ёшларни аниқлаш, уларнинг саҳна маданияти, актёрлик маҳорати ҳамда бадиий дидини ривожлантиришдан иборатдир.
Тадбир давомида ҳар бир факултет жамоаси ўз саҳна чиқишлари орқали томошабинларга ўз иқтидорини намоён этди. Иштирокчилар томонидан драматик асарлардан парчалар, сатирик лавҳалар, шунингдек, замонавий ҳаёт мавзусига оид театрлаштирилган саҳналар тақдим этилди.
Танлов иштирокчиларининг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан актёрлик маҳорати, бадиий ифода, саҳна кўринишларининг мазмуни ва ижодий ёндашув мезонлари асосида баҳоланди.








