Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Аниқ ва табиий фанлар факултетида ота-оналар конгресси бўлиб ўтди

Аниқ ва табиий фанлар факултетида ота-оналар конгресси бўлиб ўтди

10.11.2025 соат 09:50Давра суҳбатлариMatbuot381 дақиқада ўқилади

Тадбирда факултет профессор-ўқитувчилари, талабаларнинг ота-оналари ҳамда институт раҳбарияти вакиллари иштирок этдилар.
Ота-оналар конгрессини институт ректори Шерзод Ураков очиб берди. Ректор ўз нутқида таълим сифати, талабаларнинг илмий фаолияти, уларнинг ижтимоий фаоллиги, шунингдек, ота-оналар билан ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтди.
Тадбир давомида факултет деканати томонидан ўқув жараёни, талабаларнинг ўзлаштириш кўрсаткичлари ҳамда уларнинг ижтимоий ҳаётдаги иштироки ҳақида батафсил маълумот берилди. Ота-оналар ўз фарзандларининг таълим жараёнидаги ютуқлари ҳамда мавжуд муаммолари юзасидан фикр алмашдилар.

Шунингдек, ўзлаштириши юқори ва ижтимоий ҳаётда фаол бўлган талабалар ота-оналарига ташаккурномалар топширилди. Конгресс якунида ота-оналар ва факултет раҳбарияти ўртасида ҳамкорликни янада кучайтириш, таълим жараёнини такомиллаштириш ҳамда талабаларнинг самарали ўқишини қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича келишувга эришилди.

Қўшимча расмлар6

Улашиш: