“БАҒРИКЕНГЛИК” МАВЗУСИДА МАЪРИФИЙ DARS
“Келажак соати” рукни доирасида Каттақўрғон давлат педагогика институтида институт ректори Шерзод Ураков талабаларга “Бағрикенглик” мавзусида маърифий дарс ўтди.
Тадбирда талабаларда бағрикенглик, инсонпарварлик, миллатлараро тотувлик ва ўзаро ҳурмат маданиятини шакллантириш, шунингдек, уларни турли фикр, миллат, дин ва маданиятларга нисбатан ҳурмат ва бағрикенг муносабатда бўлиш руҳида тарбиялаш масалалари муҳокама қилинди.
Маърифат дарси давомида ректор бағрикенглик – жамиятда тинчлик ва барқарорликни таъминловчи, инсон маънавиятини юксалтирувчи муҳим фазилат эканини таъкидлади. Шунингдек, талабалар билан ўзаро мулоқот шаклида бағрикенгликнинг ҳаётдаги аҳамияти, миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашдаги роли ҳақида таҳлилий фикр алмашилди.
Мазкур дарс ёшларнинг маънавий дунёсини бойитиш, уларни инсонпарварлик ва ҳурмат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этди.













