Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Бошланғич таълим йўналиши талабалари учун янги ўқув қўлланма

Бошланғич таълим йўналиши талабалари учун янги ўқув қўлланма

10.11.2025 соат 17:18Илмий фаолият янгиликлариMatbuot42

Каттақўрғон давлат педагогика институти Мактабгача ва бошланғич таълим кафедраси дотсенти, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД) Ганиева Дилдора Сагдуллаевнанинг янги ўқув қўлланмаси нашр қилинди.
“Бошланғич таълим йўналиши 1-курс талабалари учун “Она тили” фанидан амалий машғулотларни ташкил этиш” номли ушбу қўлланма талабаларга она тили фанидан амалий машғулотларни самарали ташкил этиш ва олиб боришда қўлланма сифатида хизмат қилади. Нашр талабаларнинг назарий билимларини амалий кўникмалар билан мустаҳкамлашга қаратилган бўлиб, ўқув жараёнини янада сифатли ва самарали ташкил этишга ёрдам беради.

Қўшимча расмлар1

Улашиш: