
Гоогле Docs, Шеэтс ва Слидес билан самарали жамоавий иш
10.11.2025 соат 17:31СеминарларMatbuot37
Каттақўрғон шаҳридаги 18-,20-умумтаълим мактабларида Каттақўрғон давлат педагогика институти Рақамли технологиялар ва иқтисодиёт кафедраси ўқитувчилари О.Сағдуллаев, Э.Шукуров ва М.Яхёэвлар томонидан “Булутли технологиялар асосида самарали жамоавий ишни ташкил этиш: Гоогле Docs, Шеэтс ва Слидес имкониятлари” мавзусида семинар ўтказилди.
Семинар давомида иштирокчилар булутли технологиялар ёрдамида ҳужжатларни биргаликда таҳрирлаш ва маълумот алмашиш бўйича амалий машғулотлар ўтказиш имкониятлари билан танишдилар. Семинар замонавий рақамли воситаларни таълим жараёнида самарали қўллаш бўйича қимматли кўникмаларни шакллантиришга хизмат қилди.






