
Биология фанидан иқтидорли талабалар ўртасида фан олимпиадаси ўтказилди
11.11.2025 соат 11:08ЯнгиликларMatbuot43
Аниқ ва табиий фанлар кафедраси томонидан 2-3-курс иқтидорли талабалари ўртасида биология фанидан фан олимпиадаси ташкил этилди. Тадбир кафедра ўқитувчилари Н.Рўзиқулова ва У.Бозорова ташаббуси билан ўтказилиб, талабаларнинг фанга бўлган қизиқишини ошириш ҳамда уларнинг илмий салоҳиятини янада ривожлантиришга қаратилди.
Олимпиада натижаларига кўра қуйидаги талабалар ғолиб деб топилдилар:
1-ўрин — Мавлонова Жасмина
2-ўрин — Олимжонова Фозила
3-ўрин — Суннатова Зулфизар
Ғолиб талабалар кафедра томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.







