Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
КАСАБА УЮШМАЛАРИ KUNI – ЖАМОАВИЙЛИК VA БИРДАМЛИК БАЙРАМИ СИФАТИДА НИШОНЛАНДИ

КАСАБА УЮШМАЛАРИ KUNI – ЖАМОАВИЙЛИК VA БИРДАМЛИК БАЙРАМИ СИФАТИДА НИШОНЛАНДИ

11.11.2025 соат 16:47УчрашувларMatbuot381 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан “Ўзбекистон касаба уюшмалари – 120 йил халқ билан” шиори остида Каттақўрғон давлат педагогика институтида маънавий-маърифий ва спорт тадбирлари ўтказилди.
Тадбирлар институт касаба уюшмаси қўмитаси раиси О.Хаитов раҳбарлигида ташкил этилди. Дастлаб фаоллар залида иштирокчиларга мамлакатимизда касаба уюшмалари тизимининг шаклланиш тарихи, 120 йиллик фаолияти давомида меҳнаткашлар манфаатларини ҳимоя этиш йўлидаги саъй-ҳаракатлар ҳамда уларнинг жамият ҳаётидаги ўрни ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шундан сўнг институт жамоаси ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди. Тадбирлар жараёнида фаол иштирок этган ходимларга касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ташаккурномалар топширилди.
Мазкур тадбирлар касаба уюшмалари аъзолари ўртасида бирдамлик ва жамоавийлик руҳини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ҳамда ходимларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга хизмат қилди.
Каттақўрғон давлат педагогика институти касаба уюшмаси бундан буён ҳам ходимлар ва талабаларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг меҳнат ва ижтимоий шароитларини яхшилаш, шунингдек, маънавий-маърифий ҳаётини янада бойитишга қаратилган ишларни изчил давом эттиради.

Қўшимча расмлар7

Улашиш: