
Каттақўрғон давлат педагогика институти талабалари “Беш ташаббус олимпиадаси” вилоят босқичида ғолиб бўлишди
12.11.2025 соат 11:03ТашрифларMatbuot53
Самарқанд шаҳрида олий таълим муассасалари ўртасида спортнинг енгил атлетика тури бўйича ўтказилган “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг вилоят босқичида Каттақўрғон давлат педагогика институти жамоаси фахрли биринчи ўринни қўлга киритди.
Институтнинг Жисмоний маданият йўналиши 25_13-гуруҳ талабалари – Ферузбек Тешаев, Нодиржон Рахматуллаев, Мухлиса Исматова ва Гуландом Шеровалар жамоавий ҳисобда фахрли биринчи ўринни эгаллашди.
Мазкур ютуқ туфайли жамоа эндиликда мусобақанинг республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Каттақўрғон давлат педагогика институти жамоаси мазкур муваффақият билан фахрланади ва талабаларга кейинги босқичда ҳам улкан зафарлар тилайди.







