ТАЛАБАЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ VA МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ФАОЛИЯТ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ
Бугун Каттақўрғон давлат педагогика институтида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор Ш.Мустафаев тюторларга, факултетларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосарларига ҳамда масъул ходимларга тегишли топшириқлар берди.
Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш, куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида талабалар истиқомат қилаётган ижара хонадонларини ўрганиш, иситиш тизимларининг техник ҳолатини текшириш, ис гази ва электр токидан эҳтиёт бўлиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.
Шунингдек, ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш, талабалар хавфсизлигини кафолатлаш ҳамда уларнинг яшаш шароитларини доимий назоратда сақлаш муҳим вазифа этиб белгиланди.








