“Ёшлар коррупсияга йўқ дейди!” мавзусида эсселар танлови ўтказилди
12.11.2025 соат 13:31Коррупсияга қарши курашишMatbuot59
9-декабр – Халқаро коррупсияга қарши курашиш куни муносабати билан Каттақўрғон давлат педагогика институтида талаба-ёшлар ўртасида “Ёшлар коррупсияга йўқ дейди!” мавзусида энг яхши эсселар танлови ташкил этилди.
Мазкур танловнинг асосий мақсади ёшлар ўртасида коррупсияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, шунингдек, ҳалоллик, адолат ва масъулият каби юксак инсоний фазилатларни тарғиб этишдан иборатдир.
Талабалар эсселарида коррупсиянинг жамият тараққиётига салбий таъсири, уни олдини олишда ёшларнинг ўрни ҳамда ҳалоллик тамойилларини ҳаётга татбиқ этиш борасидаги фикр ва таклифларини баён этдилар.








