ТАЛАБАЛАРНИ ЯШАШ ШАРОИТЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
14.11.2025 соат 16:55УчрашувларMatbuot36
Каттақўрғон давлат педагогика институти йўналиш тюторлари ҳамда Каттақўрғон шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари катта лейтенант Ш.Турдалиев ва лейтенант С.Саматов ижарада яшаётган талабаларнинг яшаш хонадонларига ўрганиш мақсадида бориб, у ердаги электр энергиясидан фойдаланиш тартиби, иситиш тизимларининг техник ҳолати, шунингдек, уйларнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини ўргандилар.
Ташриф давомида талабаларга ёнғин хавфсизлиги бўйича зарурий тушунтиришлар берилиб, фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган тавсиялар берилди.










