
Илғор педагогик тажрибаларни оммалаштиришга қаратилган маҳорат дарслари ўтказилди
Амалий фанлар ва спорт кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан Каттақўрғон шаҳридаги 12- ва 14-умумтаълим мактабларида маҳорат дарслари ўтказилди. Ушбу маҳорат дарслари ўқув жараёнини такомиллаштириш, илғор педагогик тажрибаларни оммалаштириш ҳамда ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини оширишга қаратилди.
Дарсларда мактаб маъмурияти, тажрибали педагоглар ҳамда ёш мутахассислар иштирок этдилар. Маҳорат дарсларини дотсент С.Игамов, дотсент Э.Шавқиев ва ўқитувчи А.Радапов ўтди.
Дарс жараёнида ўқувчиларнинг фаоллигини оширишга хизмат қилувчи интерактив методлар – гуруҳларда ишлаш, муаммоли вазиятларни ҳал этиш, ахборот-коммуникатсия технологиялари ҳамда сунъий интеллект воситаларидан фойдаланиш каби усуллар қўлланилди. Ўқувчилар мавзу юзасидан ўз фикрларини эркин баён қилдилар ва амалий топшириқларни бажариш орқали билим ҳамда кўникмаларини мустаҳкамлашди.
Иштирокчилар томонидан маҳорат дарслари юқори баҳоланди. Тадбир якунида тажрибали устозлар томонидан дарсларнинг методик жиҳатлари таҳлил қилиниб, ўзаро фикр алмашилди.








