“Бир Ватан, бир эл, бир байроқ!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди
18.11.2025 соат 15:52УчрашувларMatbuot651 дақиқада ўқилади
Каттақўрғон давлат педагогика институтида 18-ноябр – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан “Бир Ватан, бир эл, бир байроқ!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда институт раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди. Дастур доирасида байроқнинг яратилиш тарихи, ундаги ранг ва рамзларнинг мазмун-моҳияти бадиий саҳна кўриниши орқали ифода этилди. Шунингдек, тадбир давомида давлат рамзларининг аҳамияти, уларнинг мустақил давлат тимсоли сифатидаги ўрни ва тарихий қимматига доир маълумотлар берилди.
Таъкидланганидек, байроқ – халқнинг шаъни, ғурури ва мустақиллигимизнинг ёрқин рамзи бўлиб, уни эъзозлаш ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчидир.













