Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
ПОЛШАЛИК ПРОФЕССОР ПЕДАГОГИКА ФАКУЛТЕТИ ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАРИ BILAN УЧРАШДИ

ПОЛШАЛИК ПРОФЕССОР ПЕДАГОГИКА ФАКУЛТЕТИ ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАРИ BILAN УЧРАШДИ

19.11.2025 соат 10:46УчрашувларMatbuot341 дақиқада ўқилади

Полша Республикаси, Варшава шаҳридан психология фанлари бўйича профессор Lubiewska Катазйна Ewa Каттақўрғон давлат педагогика институтига амалий ташриф буюрди.
Амалий ташриф доирасида профессор Педагогика факултети профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари билан учрашув ўтказди. Учрашув жараёнида психология соҳасидаги замонавий илмий ёндашувлар, хорижий тажрибалар ва амалий ишланмалар юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, келгусида ўзаро илмий-амалий ҳамкорликни ривожлантириш, қўшма лойиҳалар ташкил этиш ва малака ошириш дастурларини йўлга қўйиш борасида келишувларга эришилди.
Мазкур амалий ташриф икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда педагогика ва психология соҳасида илмий салоҳиятни оширишга хизмат қилади.

Қўшимча расмлар6

Улашиш: