Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
ВИРТУАЛ БИОЛОГИЯ ЛАБОРАТОРИЯЛАРИ ДАСТУРИГА МУАЛЛИФЛИК ҲУҚУҚИ БЕРИЛДИ

ВИРТУАЛ БИОЛОГИЯ ЛАБОРАТОРИЯЛАРИ ДАСТУРИГА МУАЛЛИФЛИК ҲУҚУҚИ БЕРИЛДИ

19.11.2025 соат 12:17СеминарларMatbuot451 дақиқада ўқилади

Каттақўрғон давлат педагогика институти Аниқ ва табиий фанлар кафедраси дотсенти А.Рузиқулова Адлия вазирлиги томонидан берилган муаллифлик гувоҳномасига эга бўлди.
Унинг “Биология фанидан виртуал лабораториялар” номли дастури учун муаллифлик гувоҳномаси Қонуний тартибда тақдим этилди.
Мазкур илмий-услубий ишланма – компютер технологиялари ва интернет платформаларидан фойдаланган ҳолда ўқувчиларга биологик тажрибаларни хавфсиз, интерактив ва қулай шароитда амалга ошириш имконини берувчи махсус дастурий таъминот (ёки онлайн воситалар) ҳисобланади. Ушбу лойиҳа таълим жараёнига инноватсион технологияларни жорий этиш орқали замонавий талаблар даражасида таълим самарадорлигини оширишга хизмат қилади ҳамда соҳадаги мавжуд муаммоларни ҳал этишга кўмаклашади.

Қўшимча расмлар1

Улашиш: