Ўзбек миллий таомлари фестивали: Қадриятларимизга эътибор
19.11.2025 соат 16:36Учрашувлар36
Филология ва ижтимоий фанлар факултетининг Ўзбек тили ва адабиёти йўналиши талабалари томонидан “Миллий қадриятлар ва уларнинг миллат маънавиятидаги ўрни” шиори остида Ўзбекистоннинг турли ҳудудларига хос миллий таомлар фестивали ташкил этилди. Тадбирни факултет декани Г.Пирназаров очиб берди.
Фестивал давомида талабалар томонидан миллий таомлар тайёрланиб, улар ҳақида қисқа шарҳ ва маълумотлар тақдим қилинди. Тадбирда факултет декани, маънавият бўлими ходимлари, декан ўринбосари, факултет тюторлари ҳамда талабалар иштирок этишди.








