Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
РЕКТОР ТАЛАБАЛАР TURAR ЖОЙИДАГИ ШАРОИТЛАР BILAN ТАНИШДИ

РЕКТОР ТАЛАБАЛАР TURAR ЖОЙИДАГИ ШАРОИТЛАР BILAN ТАНИШДИ

22.10.2026 соат 17:44ЯнгиликларРекторат49

Каттақўрғон давлат педагогика институти ректори Шерзод Ураков 2-сон талабалар турар жойига ташриф буюриб, талабалар учун яратилган шарт-шароитлар ва мавжуд имкониятлар билан танишди.

Ташриф давомида талабалар турар жойидаги яшаш шароитлари, хоналар ҳолати ҳамда талабаларнинг кундалик ҳаёти учун яратилган қулайликлар ўрганилди. Талабалар учун муносиб яшаш муҳитини таъминлаш, уларнинг эҳтиёжларини ўз вақтида ҳал этиш ва турар жойдаги шароитларни янада яхшилаш масалаларига эътибор қаратилди.

Аниқланган масалалар юзасидан масъул ходимларга тегишли топшириқлар берилиб, уларнинг ижросини таъминлаш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Қўшимча расмлар4

Улашиш:

Бошқа янгиликлар

Ёшларни ёт ғоялар таъсиридан асраш – долзарб вазифа22.10.2026Эрта турмуш ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг тиббий оқибатлари муҳокама қилиндиКаттақўрғон давлат педагогика институтида эрта турмуш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ ҳамда кам учрайдиган касалликларнинг келиб чиқиш омилларига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбир институтнинг Хотин-қизлар масалалари бўйича ректор маслаҳатчиси Г.Шокирова ҳамда институт психологлари Г.Иннатуллаева ва З.Хидирова ташаббуси билан ташкил этилди. Саломатлик ва стратегик ривожлантириш институти ходимлари шифокорлар Д.Эшмонова, Ж.Эшназаров ва А.Патапенко мавзу юзасидан маърузалар қилдилар. Маърузаларда эрта турмушнинг репродуктив саломатликка таъсири, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳда авлодда айрим ирсий касалликларнинг юзага келиш хавфи, шунингдек, кам учрайдиган (орфан) касалликларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳақида тиббий маълумотлар берилди. Шифокорлар ирсий касалликлар хавфини баҳолашда тиббий-генетик маслаҳатнинг аҳамияти, никоҳ ва фарзанд режалаштириш масалаларида тиббий саводхонликни ошириш ҳамда келажак авлод саломатлигини муҳофаза қилиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратдилар.22.10.2026Ўрикзор маҳалласида сайёр қабул ўтказилди22.10.2026