Ўрикзор маҳалласида сайёр қабул ўтказилди
22.10.2026 соат 13:281
Бугун Каттақўрғон давлат педагогика институти Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори Шомурод Мустафаев Каттақўрғон шаҳридаги Ўрикзор маҳалла фуқаролар йиғини биносида сайёр қабул ўтказди. Қабулда маҳалла фуқаролар йиғини раиси, ёшлар етакчиси ҳамда уюшмаган ёшлар иштирок этди.
Сайёр қабул давомида ёшларнинг мурожаатлари, таклифлари ва таълим соҳасига оид муаммолари тингланиб, уларни ҳал этиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, ёшларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш, уларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда мавжуд масалаларга амалий ечим топишга алоҳида эътибор қаратилди.
Бошқа янгиликлар
РЕКТОР ТАЛАБАЛАР TURAR ЖОЙИДАГИ ШАРОИТЛАР BILAN ТАНИШДИ22.10.2026
Ёшларни ёт ғоялар таъсиридан асраш – долзарб вазифа22.10.2026
Эрта турмуш ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг тиббий оқибатлари муҳокама қилиндиКаттақўрғон давлат педагогика институтида эрта турмуш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ ҳамда кам учрайдиган касалликларнинг келиб чиқиш омилларига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбир институтнинг Хотин-қизлар масалалари бўйича ректор маслаҳатчиси Г.Шокирова ҳамда институт психологлари Г.Иннатуллаева ва З.Хидирова ташаббуси билан ташкил этилди. Саломатлик ва стратегик ривожлантириш институти ходимлари шифокорлар Д.Эшмонова, Ж.Эшназаров ва А.Патапенко мавзу юзасидан маърузалар қилдилар. Маърузаларда эрта турмушнинг репродуктив саломатликка таъсири, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳда авлодда айрим ирсий касалликларнинг юзага келиш хавфи, шунингдек, кам учрайдиган (орфан) касалликларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳақида тиббий маълумотлар берилди. Шифокорлар ирсий касалликлар хавфини баҳолашда тиббий-генетик маслаҳатнинг аҳамияти, никоҳ ва фарзанд режалаштириш масалаларида тиббий саводхонликни ошириш ҳамда келажак авлод саломатлигини муҳофаза қилиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратдилар.22.10.2026








