Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Ёшларни ёт ғоялар таъсиридан асраш – долзарб вазифа

Ёшларни ёт ғоялар таъсиридан асраш – долзарб вазифа

22.10.2026 соат 14:58331 дақиқада ўқилади

Каттақўрғон давлат педагогика институтида “Миллий қадриятлар ва уларнинг миллат маънавиятидаги ўрни. Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда тинчлик ва осойишталикни асраш, диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш, ёшларни турли ёт ғоялар ва бузғунчи мафкуралар таъсиридан ҳимоя қилиш, интернет ва ижтимоий тармоқлардан оқилона фойдаланиш, шунингдек, жаҳолат ҳамда экстремистик қарашларнинг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмитанинг Каттақўрғон шаҳри бўйича бош мутахассиси Б.Қодиров мавзу юзасидан маъруза қилди. Маърузада тинчлик ва барқарорликнинг инсон ҳамда жамият ҳаётидаги аҳамияти, ёшларнинг ҳушёр ва огоҳ бўлиши, турли таҳдидларга қарши мустаҳкам мафкуравий иммунитетни шакллантириш зарурлиги ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек, ёт ғояларнинг салбий таъсири ва уларнинг олдини олишга бағишланган видеоролик намойиш этилди. Тадбирда талабалар ўртасида Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш бўйича ректор маслаҳатчиси С.Турсунов ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази Каттақўрғон шаҳар бўлинмаси раҳбари Қ.Бойкалонов иштирок этди.

Мазкур тадбир ёшлар қалбида миллий қадриятларга ҳурмат туйғусини мустаҳкамлаш, уларнинг маънавий дунёқарашини юксалтириш, турли мафкуравий таҳдидларга нисбатан огоҳликни ошириш ҳамда жамиятда тинчлик ва барқарорликни асрашга хизмат қилади.

Қўшимча расмлар10

Улашиш:

Бошқа янгиликлар

РЕКТОР ТАЛАБАЛАР TURAR ЖОЙИДАГИ ШАРОИТЛАР BILAN ТАНИШДИ22.10.2026Эрта турмуш ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг тиббий оқибатлари муҳокама қилиндиКаттақўрғон давлат педагогика институтида эрта турмуш, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ ҳамда кам учрайдиган касалликларнинг келиб чиқиш омилларига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбир институтнинг Хотин-қизлар масалалари бўйича ректор маслаҳатчиси Г.Шокирова ҳамда институт психологлари Г.Иннатуллаева ва З.Хидирова ташаббуси билан ташкил этилди. Саломатлик ва стратегик ривожлантириш институти ходимлари шифокорлар Д.Эшмонова, Ж.Эшназаров ва А.Патапенко мавзу юзасидан маърузалар қилдилар. Маърузаларда эрта турмушнинг репродуктив саломатликка таъсири, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳда авлодда айрим ирсий касалликларнинг юзага келиш хавфи, шунингдек, кам учрайдиган (орфан) касалликларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳақида тиббий маълумотлар берилди. Шифокорлар ирсий касалликлар хавфини баҳолашда тиббий-генетик маслаҳатнинг аҳамияти, никоҳ ва фарзанд режалаштириш масалаларида тиббий саводхонликни ошириш ҳамда келажак авлод саломатлигини муҳофаза қилиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратдилар.22.10.2026Ўрикзор маҳалласида сайёр қабул ўтказилди22.10.2026