РЕКТОР БОШЧИЛИГИДА ТАЛАБА-ЁШЛАР ҚАТАҒОН ҚУРБОНЛАРИ ҲАЁТИ BILAN ТАНИШДИ
Каттақўрғон давлат педагогика институти ректори Ш.Ураков ва проректор Ш.Мустафоев бошчилигидаги талаба-ёшлар Самарқанд шаҳридаги “Қатағон қурбонлари хотираси” музейига боришди.
Ташриф Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 4-ноябрдаги 691-сонли “2025–2026-йилларда мамлакатимизда қатағон қурбонлари ҳаёти ва фаолиятини тарғиб этиш ишларини жадаллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.
Ташриф давомида талабалар сиёсий қатағон қурбонлари ҳаёти ва фаолияти билан танишди. Уларнинг хотирасини сақлаш ва ёшлар онгида миллий ғурур ҳамда Ватанга садоқат туйғуларини мустаҳкамлашга қаратилган маълумотлар таништирилди.
Музей ходимлари ўтмишимизда содир бўлган фожиали даврлар, бегуноҳ қурбон бўлган аждодларимиз, уларнинг ҳаёти ва мероси ҳақида кенг қамровли тарихий маълумотлар беришди.
Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди ва тарихий воқеаларга бўлган қизиқишлари янада ошди.
Ушбу ташриф ёш авлодни тарихий ҳақиқатни чуқурроқ англашга, миллий қадриятларимизни ҳурмат қилишга ва ватанга садоқат руҳини мустаҳкамлашга хизмат қилади.










