
Талабалар турар жойида зўравонликнинг олдини олишга қаратилган суҳбат ва тренинглар ўтказилди
25.11.2025 соат 15:27Давра суҳбатлариMatbuot34
25-ноябр – “Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш куни” муносабати билан 2-сонли Талабалар турар жойининг 2- ва 3-қаватларида яшовчи талаба қизлар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбир давомида талабаларга TTJ ички тартиб-қоидаларига риоя этиш масалалари юзасидан ҳам батафсил тушунтиришлар берилди.
Мазкур давра суҳбати ҳафта давомида турар жойнинг барча қаватларида босқичма-босқич ўтказилиши режалаштирилган. Шунингдек, иштирокчи талаба қизлар ўртасида мавзуга оид сўровномалар ўтказилиб, психологик тренинглар ҳам ташкил этилди.
Тадбир институт психологи М.Сулаймонов ҳамда хотин-қизлар масалалари бўйича психолог Г. Инатуллаева томонидан олиб борилди.








