Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
“Биз коррупсияга қаршимиз” шиори остида танлов ўтказилди

“Биз коррупсияга қаршимиз” шиори остида танлов ўтказилди

25.11.2025 соат 16:17Коррупсияга қарши курашишMatbuot541 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 27-ноябрдаги PF-200-сон Фармони билан тасдиқланган давлат дастурининг 19-банди ҳамда Олий таълим, фан ва инноватсиялар вазирлигининг 2024-йил 14-майдаги 01-23-104-сон чора-тадбирлар режасини ижро этиш мақсадида Каттақўрғон давлат педагогика институтида “Биз коррупсияга қаршимиз” шиори остида танлов ташкил этилди.
Мазкур танловда институтнинг И–II босқич талабаларидан шакллантирилган жамоалар иштирок этди.
Танлов қуйидаги тўртта шарт асосида ўтказилди:
1. “Биз коррупсияга қаршимиз” – коррупсия тушунчаси ва унинг салбий оқибатлари бўйича тақдимотлар;
2. “Сардорлар беллашуви” – коррупсияга қарши курашиш йўналишидаги тезкор савол-жавоблар;
3. “Манфаатлар тўқнашувини бошқариш” – манфаатлар тўқнашуви тушунчаси ва уни олдини олиш механизмларини ёритиш;
4. “Коррупсияга қарши ички назорат тизими” – ички назорат тизимини тартибга солувчи ҳуқуқий муносабатларни таҳлил қилиш.
Танлов давомида талабаларнинг коррупсияга қарши курашиш борасидаги билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш, ҳуқуқий маданиятини ошириш ҳамда уларни очиқлик ва ҳалоллик тамойилларига содиқ бўлиш руҳида тарбиялаш мақсадлари кўзда тутулди.
Тадбир якунида ғолиб жамоалар институт раҳбарияти томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Қўшимча расмлар4

Улашиш: