
STEAM-интегратсиялашган таълим бўйича ижодий кўргазма ташкил этилди
Мактабгача ва Бошланғич таълим кафедраси дотсенти З.Назарова томонидан “STEAM–интегратсиялашган таълим” мавзусида тренинг машғулоти ўтказилди. Машғулот жараёнида талабалар томонидан тайёрланган ижодий кўргазмалар намойиш этилди.
Кўргазмада қуйидаги гуруҳларнинг ижодий ишлари ва мустақил таълим жараёнида бажарган топшириқлари тақдим қилинди:
• Педагогика 23-11 гуруҳи
• Бошланғич таълим 23-14 гуруҳи
• Мактабгача таълим 24-05 гуруҳи
Талабалар ўз ишлари мазмунини шарҳлаб бериб, STEAM ёндашувидаги лойиҳа фаолиятининг аҳамияти, креатив фикрлашни ривожлантиришдаги ўрни, амалий кўникмалар билан боғлиқлигини ёритиб бердилар.
Мазкур тренинг машғулоти талабаларни янги педагогик технологиялар билан таништириш, ижодий ёндашувни кучайтириш ва STEAM асосида интегратив дарсларни лойиҳалаш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилди.










