Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
АКСИЛКОРРУПСИЯ ОЙЛИГИ ДОИРАСИДА “OCHIQ ЭШИКЛАР KUNI” ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

АКСИЛКОРРУПСИЯ ОЙЛИГИ ДОИРАСИДА “OCHIQ ЭШИКЛАР KUNI” ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

26.11.2025 соат 17:12ЯнгиликларMatbuot401 дақиқада ўқилади

“9-декабр – Халқаро коррупсияга қарши курашиш куни” муносабати билан Аксилкоррупсия ойлиги доирасида Каттақўрғон давлат педагогика институтида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилди.
Тадбирда институтнинг Коррупсияга қарши курашиш комплаенс назорат тизимини бошқариш бўлими бошлиғи Элбек Худойқулов, “Каттақўрғон тонги” газетаси муҳаррири Жамшид Носиров, шунингдек, Каттақўрғон шаҳар IIB катта терговчиси Шерзод Хўжақулов иштирок этдилар.
Учрашув давомида маърузачилар коррупсиянинг жамият ва таълим тизимига кўрсатадиган салбий таъсири, уни олдини олишда ёшларнинг ўрни, ҳалоллик тамойилларига амал қилишнинг аҳамияти борасида талабаларга батафсил тушунчалар бердилар. Шунингдек, коррупсияга қарши курашиш бўйича амалдаги қонунчилик, шаффофлик принсипларини таъминлаш механизмлари ҳам ёритиб ўтилди.
Тадбир талабаларда ҳуқуқий маданиятни ошириш, ҳалоллик ва адолатга содиқлик руҳини мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Қўшимча расмлар5

Улашиш: