
Талабалар лигаси доирасида мини-футбол мусобақалари давом этмоқда
03.12.2025 соат 09:40ЯнгиликларMatbuot28
Каттақўрғон давлат педагогика институтида Талабалар лигаси доирасида мини-футбол спорт тури бўйича гуруҳ босқичи ўйинлари қизғин ва юқори рақобат руҳида давом этмоқда.
Ҳозирги кунда гуруҳ босқичи баҳсларида турнир жадвалида Жисмоний маданият йўналиши жамоаси пешқадамлик қилмоқда.
Мазкур мусобақалар талабаларнинг жисмоний фаоллигини ошириш, спортга бўлган қизиқишини кучайтириш ҳамда соғлом рақобат муҳитини шакллантиришга хизмат қилмоқда.








