Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
ИНСТИТУТИМИЗ VA KAZAN ФЕДЕРАЛ УНИВЕРСИТЕТИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНИШИ КУТИЛМОҚДА

ИНСТИТУТИМИЗ VA KAZAN ФЕДЕРАЛ УНИВЕРСИТЕТИ ЎРТАСИДА ҲАМКОРЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНИШИ КУТИЛМОҚДА

04.12.2025 соат 16:16Илмий фаолият янгиликлариMatbuot251 дақиқада ўқилади

Каттақўрғон давлат педагогика институти ва Казан Федерал Университети ўртасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда академик алоқаларни ривожлантиришга қаратилган меморандум лойиҳаси юзасидан музокаралар олиб борилмоқда. Мазкур меморандум икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, хусусан ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви, илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда малака ошириш дастурларини йўлга қўйишни назарда тутади.
Келишув доирасида мунтазам равишда онлайн учрашувлар ташкил этилиб, самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш учун зарур ташкилий масалалар муҳокама қилинмоқда. Томонлар ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлаш, таълим ва илмий салоҳиятни оширишга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдирмоқдалар.

Улашиш: