
Жисмоний маданият йўналиши талабалари ўртасида “Биз гиёҳвандликка қаршимиз!” шиори остида спорт мусобақалари ўтказилди
04.12.2025 соат 16:48ЯнгиликларMatbuot351 дақиқада ўқилади
Каттақўрғон давлат педагогика институти Педагогика факултетининг Жисмоний маданият йўналиши талабалари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида “Биз гиёҳвандликка қаршимиз!” шиори остида спорт мусобақалари ўтказилди.
Мазкур тадбир доирасида талабалар волейбол, мини-футбол ҳамда бошқа спорт турларида фаол иштирок этиб, жипслик, ҳамжиҳатликни намоён қилдилар. Тадбирнинг асосий мақсади ёшларни зарарли одатлардан йироқ тутиш, гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари ҳақида хабардорликни ошириш ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишдан иборат бўлди.
Мусобақаларда ғолибликни қўлга киритган жамоалар ва фаол иштирокчилар институт маъмурияти томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.








