
ИНСТИТУТ ЖАМОАСИ DRAMA ТЕАТРИДАГИ КОНСТИТУТСИЯ ТАДБИРИДА
“Конститутсия – инсон қадри, эркинлик, тенглик ва адолат гарови!” шиори остида драма театрида Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Конститутсияси қабул қилинганининг 33 йиллигига бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда Каттақўрғон шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, Каттақўрғон давлат педагогика институти ректори Шерзод Ураков, институт профессор-ўқитувчилари ва талабалари, корхона ва ташкилот раҳбарлари, таълим муассасалари ўқувчилари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Каттақўрғон шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова ўз табригида барчани қутлуғ сана билан муборакбод этиб, янгиланган Конститутсияга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар “инсон қадри учун” тамойилини янада чуқурроқ рўёбга чиқаришга хизмат қилиши, ушбу янгиланишлар юртимизда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ислоҳотларнинг муҳим босқичи эканини таъкидлади.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси ижроси билан бошланди. Шундан сўнг Каттақўрғон давлат педагогика институти ўқитувчиси Илхом Бутоев янгиланган Конститутсиянинг мазмун-моҳияти, ундаги асосий ўзгаришлар ва уларнинг амалий аҳамияти ҳақида батафсил маъруза қилди.
Шаҳар драма театри жамоаси ҳамда санъат усталари томонидан байрамга бағишланган кенг қамровли консерт дастури намойиш этилди. Институтимиз ижодкор талабалари ҳам Конститутсиямизга бағишланган куй-қўшиқлар ва рақслар билан тадбирга ўзига хос бадиий руҳ бағишладилар.












