Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Биринчи курс талабалари билан профилактик суҳбат ўтказилди

Биринчи курс талабалари билан профилактик суҳбат ўтказилди

09.12.2025 соат 10:54УчрашувларMatbuot291 дақиқада ўқилади

Бугун Аниқ ва табиий фанлар факултетида 1-курс талабалари билан профилактик суҳбат ўтказилди. Тадбирда институт профилактика инспектори Х.Хайдаров, факултет декан ўринбосари Б.Юлдашов ҳамда тютор А.Жабборовлар иштирок этишди.
Учрашув давомида “Хавфсиз ва соғлом юрт” мавзусида талабаларга муҳим тушунчалар, профилактика чоралари, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, наркожиноятчилик ва гиёҳванд моддаларни тарғиб қилувчиларга қарши курашиш ҳамда гиёҳванд моддалар ҳаётни емирувчи заҳар эканлиги ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Шу билан бирга, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш бўйича амалий тавсиялар ҳам берилди.
Тадбир жараёнида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар ва мутасаддилардан атрофлича жавоблар олдилар. Суҳбат очиқ мулоқот ва ўзаро ҳурмат руҳида ўтди ҳамда талабаларда масъулият, хавфсизлик маданияти ва соғлом ҳаётга интилишни кучайтиришга хизмат қилди.

Қўшимча расмлар3

Улашиш: