Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Талабаларда ҳалоллик кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган давра суҳбати ўтказилди

Талабаларда ҳалоллик кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган давра суҳбати ўтказилди

09.12.2025 соат 15:39Давра суҳбатлариMatbuot471 дақиқада ўқилади

Каттақўрғон давлат педагогика институтида “Тарбия” фани доирасида талабаларга ҳалоллик, бировнинг ҳақига хиёнат қилмаслик, адолат ва масъулият каби эзгу ғояларни тарғиб этишга қаратилган давра суҳбати ўтказилди.
Ушбу тадбирда Коррупсияга қарши курашиш комплеанс назорат тизимини бошқариш бўлими бошлиғи Элбек Худойкулов иштирок этиб, талабаларга ҳалоллик тамойилларининг моҳияти, коррупсиянинг салбий оқибатлари ҳамда унга қарши курашишнинг долзарб йўналишлари ҳақида батафсил тушунтиришлар берди. Шунингдек, ёшларда ҳуқуқий онг ва маданиятни мустаҳкамлаш, фуқаролик масъулиятини ошириш борасида фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Тадбир якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар ва мутахассис томонидан уларга тегишли жавоблар берилди.

Қўшимча расмлар2

Улашиш: