Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Каттақўрғон давлат педагогика институтида “Келажак соати”нинг навбатдаги дарслари “Миллат қўшиғи” мавзусида ўтказилди.

Каттақўрғон давлат педагогика институтида “Келажак соати”нинг навбатдаги дарслари “Миллат қўшиғи” мавзусида ўтказилди.

09.12.2025 соат 16:57ЯнгиликларMatbuot291 дақиқада ўқилади

Дарс давомида йўналиш тюторлари талабаларга “Мадҳия” ва “Давлат мадҳияси” тушунчалари, уларнинг тарихий келиб чиқиши ва ҳар бир давлат учун зарурлиги, шунингдек, муайян мамлакат аҳолиси ва фуқаролари учун қадр ва аҳамиятини атрофлича тушунтирдилар. Шу билан бирга, “Ўзбекистон Республикаси мадҳияси” атамасининг мазмун-моҳияти, мамлакатимиз мадҳиясининг давлат рамзи сифатидаги ўрни ва роли, унинг аҳамиятини англаш, мадҳиямизни ардоқлаш ва қадрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Дарс жараёнида давлат мадҳиясининг мамлакат ва халқ тимсоли эканлиги, ундан фойдаланиш тартиб-қоидалари ва мадҳияга эҳтиром кўрсатиш тамойиллари тушунтирилди. Талабалар ҳаётий мисоллар ва далиллар, аудио ва видео материаллар орқали “мадҳия” тушунчаси, унинг ҳар бир давлат учун зарурлиги ва қадри, шунингдек, Ўзбекистон мадҳиясининг давлатимиз рамзи сифатидаги ўрни ва роли, уни ардоқлаш ва қадрлаш, мадҳияни ижро этиш ва унга эҳтиром кўрсатиш тартиб-қоидалари бўйича билимларга эга бўлдилар.
Машғулот интерактив усулларда ташкил этилиб, талабаларда мустақил фикрлаш, мантиқий таҳлил, эмпатия ва соғлом мулоқот, эзгу ғояларга садоқат, давлатимиз рамзлари, хусусан, Давлат мадҳиясини қадрлаш ва ардоқлаш кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилди.

Қўшимча расмлар3

Улашиш: