Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Гиёҳвандликка қарши кураш: талабалар билан давра суҳбати ва психологик тренинг ўтказилди

Гиёҳвандликка қарши кураш: талабалар билан давра суҳбати ва психологик тренинг ўтказилди

10.12.2025 соат 09:50Давра суҳбатлариMatbuot621 дақиқада ўқилади

Педагогика факултетининг “Технологик таълим” йўналиши талабалари учун “Гиёҳвандлик – аср вабоси” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбир доирасида психолог Г.Иннатуллаева ҳамкорлигида талабаларнинг маънавий-психологик хабардорлигини оширишга қаратилган психологик тренинг ҳам ўтказилди.
Мазкур учрашувда гиёҳвандликнинг ёшлар саломатлиги ва келажак ҳаётига салбий таъсири, унинг олдини олиш бўйича профилактик чоралар, шунингдек, соғлом турмуш тарзининг аҳамияти юзасидан батафсил маълумотлар берилди. Психолог томонидан талабалар билан интерактив машғулотлар, савол-жавоблар ва амалий топшириқлар ташкил этилди.
Тадбир якунида иштирокчиларга муҳим тавсиялар берилиб, гиёҳвандликка қарши курашиш ва салбий оқибатларни олдини олишда фаоллик кўрсатиш муҳимлиги таъкидланди.

Қўшимча расмлар4

Улашиш: