“Орол ва Оролбўйи фожиаси” мавзусида очиқ дарс ўтказилди
15.12.2025 соат 16:58ЯнгиликларMatbuot37
Аниқ ва табиий фанлар факултети ўқитувчиси Д.Маликов томонидан 3-курс талабалари учун “Орол ва Оролбўйи фожиаси” мавзусида очиқ дарс ташкил этилди.
Дарс давомида Орол денгизининг қуриши ва унинг экологик оқибатлари, шунингдек, Президентимизнинг Оролбўйида экологик барқарорликни таъминлашга қаратилган қарорлари батафсил ёритилди.
Ҳаво ифлосланишининг ортиши, унинг асосий манбалари ҳамда инсон саломатлигига таъсири ҳақида қисқача илмий тушунтиришлар берилди.
Дарс жараёни талабалар учун нафақат экологик муаммоларни чуқур англаш, балки амалий ечимлар ҳақида билим олиш имкониятини яратди.










