Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
ТАЛАБАЛАРИМИЗ CEFR СЕРТИФИКАТИНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ

ТАЛАБАЛАРИМИЗ CEFR СЕРТИФИКАТИНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ

16.12.2025 соат 10:33ЯнгиликларMatbuot1401 дақиқада ўқилади

Филология ва ижтимоий фанлар факултетининг Хорижий тил ва адабиёт йўналиши 3-босқичида таҳсил олаётган тўрт нафар талаба CEFR халқаро тил сертификати имтиҳонида муваффақиятли иштирок этиб, C1 ва Б2 даражадаги сертификатларга эга бўлишди.
Мазкур натижа талабаларимизнинг чет тилини пухта эгаллаганликлари, уларнинг билим ва кўникмалари халқаро талаблар даражасига мос эканини яна бир бор тасдиқлайди. Бу ютуқ, шунингдек, факултет профессор-ўқитувчиларининг самарали меҳнати ва таълим жараёнида яратилган қулай шароитларнинг амалий самарасидир.
Талабаларимизни ушбу ютуқ билан самимий табриклаймиз ҳамда келгусида уларга янада юксак марраларни забт этишларини тилаб қоламиз.

Қўшимча расмлар3

Улашиш: