
Каттақўрғон давлат педагогика институтида “Экологик маданият – бугун ва келажак” мавзусида “Маърифат дарси” ўтказилди.
Дарс давомида экологик маданият, экологик онг, экологик масъулият, барқарор ривожланиш, иқлим ўзгариши, биологик хилма-хиллик, сув ресурсларини муҳофаза қилиш, чиқиндиларни бошқариш, яшил иқтисодиёт, ресурс тежамкорлиги, экологик таълим ва экологик фуқаролик каби муҳим тушунчалар ёритилди.
Шунингдек, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, атроф-муҳитни асраш, чиқиндиларни тўғри бошқариш ҳамда экологик муаммоларнинг олдини олишда ҳар бир инсоннинг масъулияти хусусида фикр юритилди.