
Каттақўрғон давлат педагогика институти Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Миржалол Қудратов Scopus вакиллари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда институтнинг халқаро илмий нуфузини ошириш, илмий мақолаларни Scopus базасида индексланадиган журналларда нашр этиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда институтнинг аввалги ва амалдаги номлари билан чоп этилган мақолалар ва муаллифлик маълумотларини мувофиқлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Scopus базасига институтсионал обуна, мавжуд хизматлар, тарифлар ва тадқиқотчилар учун яратилган имкониятлар юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув институтнинг халқаро илмий ҳамкорлигини ривожлантириш, профессор-ўқитувчилар ва тадқиқотчиларнинг илмий фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда халқаро илмий рейтинглардаги мавқейини мустаҳкамлашга хизмат қилади.