
“Ноодатий алифбо” — гиёҳвандликка қарши қаратилган психологик тренинг
Мактабгача таълим йўналиши талабалари иштирокида хотин-қизлар масалалари бўйича институт психологи Г.Инатуллаева томонидан “Гиёҳвандлик – келажакка таҳдид” мавзусида “Ноодатий алифбо” номли интерфаол тренинг машғулотлари ташкил этилди.
Мазкур тадбир давомида гиёҳвандликнинг инсон саломатлигига, жамият тараққиётига ва ёшлар келажагига салбий таъсири, унинг оғир оқибатлари ҳамда ушбу иллатнинг олдини олиш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Шунингдек, талабалар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, зарарли одатлардан йироқ бўлиш, онгли ва масъулиятли ҳаёт тарзини шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбир доирасида институт психологи томонидан психологик тренинглар ўтказилиб, талабалар фаол иштирок этдилар. Машғулотлар қизиқарли савол-жавоблар, интерфаол муҳокамалар билан бойитилиб, иштирокчиларда мавзуга нисбатан чуқур тушунча ва ижобий муносабат шакллантиришга хизмат қилди.








