
Карера клуби: Битирувчи курс талабалари учун вакансия платформалари бўйича тренинглар
Каттақўрғон давлат педагогика институтида битирувчи талабаларни меҳнат бозорига тайёрлаш, уларнинг мустақил иш топиш кўникмаларини ривожлантириш, резюме тузиш, суҳбат жараёнларига тайёрлаш ҳамда замонавий вакансия платформаларидан самарали фойдаланишни ўргатиш мақсадида ташкил этилган “Карера клуби” мунтазам фаолият олиб бормоқда.
Мазкур фаолият доирасида битирувчи курс талабалари бандлигини таъминлаш, уларни келгусидаги меҳнат фаолиятига самарали йўналтириш ҳамда иш берувчилар билан бевосита мулоқотни мустаҳкамлаш мақсадида институт Регистратор офиси бошлиғи Ш.Худойбердиев ва Карера маркази бошлиғи Ш.Нурбобоев томонидан талабаларга Careercentre.уз, Вакансия.уз ҳамда Меҳнат.уз платформаларидан фойдаланиш имкониятлари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.








