Асосий мазмунга ўтиш
Ушбу веб-сайт ҳозирда тест режимида ишламоқда. Баъзи функсиялар мавжуд бўлмаслиги ёки кутилганидек ишламаслиги мумкин.
Маънавият ва маърифат Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши ўтказилди

Маънавият ва маърифат Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши ўтказилди

19.12.2025 соат 17:41ЯнгиликларMatbuot411 дақиқада ўқилади

Маънавият ва маърифат Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши ўтказилди
Бугун Каттақўрғон давлат педагогика институтида Маънавият ва маърифат Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор Ш.Мустафаев бошқариб борди. Тадбирда Кенгаш аъзолари, декан ўринбосарлари ҳамда маънавий-маърифий ишлар соҳасига масъуллар иштирок этди.
Йиғилиш кун тартибида қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:
Олий таълим муассасаларида маънавий-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар ва устувор вазифаларнинг ижросини ўрганиш бўйича тайёргарлик кўриш;
Янги йил байрамига тайёргарлик кўриш;
Талабаларни қишки таътилда жўнатиш штабини ташкил этиш;
Талабаларни TTJ дан қишки таътилга чиқиши ва манзилига етиб боришини назорат қилиш.
Йиғилиш якунида белгиланган масалалар бўйича амалий ишлар режаси ишлаб чиқилди ва амалга оширилиши назоратга олинди.

Қўшимча расмлар4

Улашиш: