
Институт профессор-ўқитувчилари ПРЕСЕТТ дастури доирасида Британия тажрибасига асосланган семинар-тренингларда қатнашди
Институт профессор-ўқитувчилари ПРЕСЕТТ дастури доирасида Британия тажрибасига асосланган семинар-тренингларда қатнашди
2025-йил декабр ойида Британия Кенгаши томонидан ПРЕСЕТТ дастури доирасида республика олий таълим муассасалари учун ташкил этилган семинар-тренинглар Самарқанд давлат педагогика институтида бўлиб ўтди. Мазкур семинар-тренингларда Каттақўрғон давлат педагогика институти профессор-ўқитувчилари фаол иштирок этди.
Семинар-тренинглар жараёнида институт профессор-ўқитувчилари замонавий хорижий тилларни ўқитиш методикалари, инноватсион педагогик ёндашувлар ҳамда илғор халқаро тажрибаларни чуқур ўрганиш имкониятига эга бўлдилар. Шунингдек, олинган билим ва амалий кўникмаларни таълим жараёнига самарали татбиқ этиш бўйича ўз малакаларини оширдилар.








