
“Ватан бўйлаб саёҳат”: Бухорога маданий экскурсия
22.12.2025 соат 10:08ТашрифларMatbuot27
Хорижий тил ва адабиёти йўналишининг XT_22_01-гуруҳ талабалари гуруҳ раҳбари Нафиса Сатторова бошчилигида “Ватан бўйлаб саёҳат” шиори остида Бухоро вилоятига маданий экскурсия уюштирдилар. Мазкур саёҳат мамлакатимизнинг қадимий ва бой тарихини ўрганиш, миллий маданий меросимиз билан яқиндан танишиш ҳамда талабаларнинг тарихий билимларини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилди. Экскурсия давомида талабалар Бухоро вилоятидаги тарихий обидалар ва диққатга сазовор масканлар билан танишиб, бой таассуротлар олдилар.







